Қашқадарёда навбатдаги Сайёр қабул бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилган.
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Қашқадарё прокурори ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти»ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Шунингдек ССП Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан ҳудудий бошқарманинг кўргазмалар залида технологиялар ва ускуналарнинг кўргазмаси ташкил этилди. Сайёр қабулда тадбиркорларга кўргазма технологиялари ҳам таништириб ўтилди.
Кўргазмада 110 дан ортиқ технология ва ускуналар жойлаштирилган бўлиб яна 20 дан ортиқ технологиялари олиб келиниши режалаштирилган.
04.08.2021
11:01