Оҳангарон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.
Оҳангарон шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.
Ҳабарингиз бор, Оҳангарон шаҳрида “Ёшлар дафтари”га киритилган доимий бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларига ўқитиш бўйича 5-гуруҳ дарслари ташкил этилган эди.
Ташкил этилган 48 соатлик дарсларда ёшларга мутасадди ташкилот ҳодимлари томонидан тадбиркорлик фаолияти мазмуни ва моҳияти, энг яхши бизнес ғояни излаш,корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, кичик бизнес ва корхонани бошқариш сирлари, маркетинг ва маҳсулотларни самарали сотиш мавзуларида дастурлаштирилган ўқув режа бўйича маъруза ва семинарлар ўтилди.
Мазкур гуруҳни муваффақиятли тамомлаган 21 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди.
04.08.2021
12:13