Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Жумладан, Мирзо Улуғбек туман хам тадбиркор ва фуқаролари учун ташкил этилган қабулда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Қабулда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Мирзо Улуғбек туман ҳокимликининг раҳбар ходимлари хамда туман ТКМ раҳбари қатнашдилар. Мурожаатларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб этиладиган масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар, фуқароларга эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” маҳалласида истиқомат қилувчи ёш тадбиркорга туман маҳаллаларининг бирида бўш турган бинодан 10 йилга кафолатланган ижара учун имтиёзли шартларда, гўзаллик салони учун жой ажратилди.Маълумки, халқ дарди билан яшаш, унинг муаммоларига ечим топиш, таклифларини кўриб чиқиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.
04.08.2021
12:29