Сирғали туманида тадбиркорлик курсларида ўқитиш онлайн тарзда бошланди
Сирғали туман ҳокимлиги ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Сирғали туман бўлинмаси ҳамкорлигида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида “1+1 дастури” доирасида тумандаги ишсиз ёшларни тадбиркорлик курсларида ўқитишни мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда онлайн тарзда бошланди.
Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларида мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Савдо-саноат палатаси Сирғали тумани бўлинма бош мутахассиси Рўзиев. С "Тадбиркорлик асослари" мавзусида ёшларга дарс ўтди.
Ушбу лойиҳа асосида ёшлар учун мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари билан бирга кредит, суғурта, божхона, солиқ ва бошқа мавзуларидаги дарслари ҳам ташкил этилган.
Дарс жараёнида турли мавзуларда суҳбатлар олиб борилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис томонидан жавоб олишди.
04.08.2021
12:39