Чилонзор туманида тадбиркор ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатларни ўрганиб чиқиш давом этмоқда.
Чилонзор туманида тадбиркор ва фуқаролар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Чилонзор туман хокими ўринбосари ва туман ТКМ раҳбари қатнашишди.
Унда тадбиркорларнинг муаммолари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Баъзи вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.
04.08.2021
14:24