Бўка таманида ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш давом этмоқда.
Бўка туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган, доимий бандлиги таъминланмаган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитиш курсларининг 9-гуруҳ дарслари ташкил этилгди.
Мазкур гаруҳнинг навбатдаги 4-дарс машғулотлари Микрокредит банк Пискент филиалининг Бўка туманида жойлашган "Банк хизматлари маркази" бошлиғи ҳамда кредит бўлими бошлиғи томонидан ўтказилди. Ўқув курси давомида ёшларга “Корхонани ташкил қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари” мавзусида керакли билим ва кўникмалар берилди.
Шунингдек, ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш тартиби, олинган кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва шу давомида кредит маблағи ва фоизларини ўз вақтида тўлаш кераклилиги тушунтирилди.
04.08.2021
14:31