«Очиқ мулоқот» ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув давом этмоқда
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаcида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқоти»ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан қабул жараёнлари давом этмоқда.
Қарши шаҳар, Китоб, Касби, Қамаши, Муборак, Миришкор, Шахрисабз, Қарши ва бошқа туманларда туман ҳокимлари , мутассади ташкилотлар билан биргаликда Салл марказга мурожаат қилган таджбиркорлар билан учрашди.
Хусусан Вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсупов Қарши шаҳар ҳокимлик залида тадбиркорлар билан учрашди.
Қабул жараёнида ҳар бир тадбиркор билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Мурожаатларга жойида ечим топишга ҳаракат қилинди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Одил Жумаевич Паянов Миришкор туманида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда 13 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди. Келиб тушган мурожаатларнинг 9 таси алимент ундирувлари, 2 таси қарз ундириш, 1 таси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш, 1 таси номулкий ундирувлар юзасидан уйдан чиқариш масаласида бўлди.
Мурожаатларнинг 12 таси жойида ҳал қилинди ва биттасига тушунтириш берилди. Жумладан, алимент ундиришни сўраб мурожаат қилган 4 нафар фуқароларга шу куннинг ўзида жами 5 млн. 555 минг сўм пуллар ундириб берилган бўлса, 3 нафар қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилинди. 2 нафар қарздорнинг ишга жойлашганлиги аниқланиб, алимент ундируви иш ҳақига қаратилди.
Сайёр қабулларда Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. Хозирги кунга қадар Қашқадарё вилоятида жами 847 та мурожаатлар қабул қилинган булиб уларнинг 300 таси ижобий хал этилган.
Сайёр қабуллар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
05.08.2021
10:41