Маҳаллий тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатлари ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 4 август куни Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари ва масалага оид бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволаси орқали мурожаатлар қабул қилинмоқда.
05.08.2021
11:08