Шайхонтоҳур туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди
Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар бошқарма бошлиғи, Шайхонтоҳур туман ҳокими биринчи ўринбосари ва масалага оид бошқа ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйча маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Шайхонтоҳур туманидан мурожаат қилган тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди.
Унда 30дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаатдари тингланди ва уларга тегишли тартибда жавоб берилди. Айрим мурожаатлар жойида хал этилиб, вақт ва ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш хамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда хал этиш учун мутасадди идора ва ташкилотлар рахбарларига топшириқ сифатида берилди.
20 июль санасидан ўз фаолиятини бошлаган штаб “Call markaz”ининг 11-00, 78 150-60-06 рақамлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда taklif.chamber.uz ҳаволасига мурожаатлар келиб тушмоқда.
05.08.2021
11:16