Ёшлар ва аёлларни тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш давом этмоқда
4 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Жомбой туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” ҳузурида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар дафтари"га кирган хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқув семинарларнинг 2-босқичнинг 2-куни бошланди.
Ушбу лойиҳа асосида ёшлар учун мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари билан бирга кредит, суғурта, божхона, солиқ ва бошқа мавзуларидаги дарслари ҳам ташкил этилган.
Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
05.08.2021
11:23