ССП томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланиш учун ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.
Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотларини чет эл бозорларига экспорт қилинишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан эндиликда маҳаллий тадбиркорларимиз ҳам электрон савдоларда ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўлдилар.
Савдо-саноат палатаси мутаҳассислари томонидан Amazon.com платформасидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида илк бор ўзбек тилидаги қўлланма ишлаб чиқилди.
Қўлланма икки қисимдан иборат бўлиб, биринчи қисм платформанинг имкониятлари, унда савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш шартлари каби мавзуларда маълумотлар бериб ўтилган.
Қўлланманинг иккинчи қисми эса Amazon.com электрон савдо платформасида сотувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш, платформанинг мавжуд тарифлари, маълумотларни киритиш тартиби, зарур хужжатлар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилган.
Тадбиркорларимизни яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланишга ва электрон савдо орқали маҳсулотлар экспортини янада оширишга чорлаймиз.
Қўлланмаларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:
https://chamber.uz/uploads/amazon/amazon-com-umumiy-qullanma.pdf
https://chamber.uz/uploads/amazon/amazon-com-ruyxatdan-utish-buyicha-qullanma.pdf
Amazon.com платформаси бўйича янгиликларни кузатишда давом этинг, яқин кунларда платформада савдо-сотиқ жараёнларини кенгайтириш ва тўғри йўлга қўйиш ҳақидаги қўлланмани тақдим этамиз.
06.08.2021
11:29