Савдо-саноат палатаси PR соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган компанияларни Палата томонидан яратилган бизнес-инкубаторлар фаолиятини тарғиб қилиш учун ишга қабул қилиш бошланганини эълон қилади.
Савдо -саноат палатаси БМТТД иштирокидаги "Фарғона водийсида қишлоқ хўжалиги тадбиркорлигини ривожлантириш" лойиҳасининг бизнес-инкубатцияси ва менторлигини амалга ошириш доирасида оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқларда шартлар асосида Палата томонидан тузилган Бизнес-инкубаторлар фаолиятини тарғиб қилиш учун PR ва маркетинг бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлган компаниялпрни ишга қабул қилиш бошланганини эълон қилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига Фарғона водийсида иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш, шунингдек, ўз ишини бошлаётган тадбиркорларга амалий ва консалтинг ёрдамини кўрсатишдир.
Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
1. PR ва маркетинг соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси (ижтимоий тармоқларда маркетинг, PR ва реклама йўналишида халқаро ташкилотлар билан ишлаш тажрибаси маъқулланади).
2. Лойиҳада ишлаш учун камида 3 та ходимни ажратиш имконияти:
- ўзбек, рус ва инглиз тилларида гаплашиш;
- график дастурларда (CorelDraw, Photoshop, Illustrator), шунингдек асосий MS Office дастурларида ишлаш;
- СММ (Инстаграм, Фаcебоок, Ютуб саҳифаси, телеграм каналини юритиш, нашрлар жадвалини ишлаб чиқиш, контент режаси (матн, видео ва расм) мақсадли реклама);
- PR ва маркетинг асосларини яхши билиш;
- Зарур ҳолларда вилоятларга хизмат сафарига бориш имкониятига эга бўлиш.
3. Лойиҳани илгари суриш учун дастлабки PR стратегиясини ишлаб чиқиш ва харидор билан ҳар 6 ойда янгиланган ПР стратегиясини тасдиқлаш.
Танловда иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар рўйхати:
- Ташкилот ҳақида тўлиқ маълумот
- Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
- Лойиҳага жалб қилинган ходимларнинг резюмеси.
- ПР ва маркетинг (халқаро) соҳасидаги турли лойиҳалардаги ишларнинг батафсил тавсифи билан ташкилот фаолияти тўғрисида маълумот.
- Дизайнерлар ишидан намуналар.
Рўйхатда кўрсатилган барча ҳужжатлар файл папкасида бир вақтнинг ўзида тўлиқ ва қоғоз шаклида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига (Тошкент шаҳри, А.Темур шоҳ кўчаси, 4 –уй) топширилади.
Ҳужжатларни топширишнинг охирги муддати - 20.08.2021
Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон орқали олиш мумкин: (+99878) 1506006 (ижрочи директор А. Сейтеков)
Техник топшириқлар билан бу ерда танишишингиз мумкин (хужжат рус тилида)
06.08.2021
16:05