Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган таклифлар ва мурожаатлар юзасидан Тайлоқ туман ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Тайлоқ туман Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Тайлоқ туманидаги Боғизоғон МФЙда 4-та сектор раҳбарлари иштирокида сайёр кабул билан биргаликда тадбиркорлар мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан жойида атрофлича ўрганиб чикилди.
Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб, назоратга олинди ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан "Очиқ мулоқоти"ни ўтказиш бўйича маҳаллий тадбиркорлар томонидан таклифлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.
09.08.2021
11:39