Тошкент туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Бизнес яратиш йўлида етти қадам” тамойили асосида ўқитиш курслари ташкил этилди.
Тошкент туманида “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган хотин-қизларни “Бизнес яратиш йўлида етти қадам” тамойили асосида ўқитиш йўлга қўйилди.
Мазкур ўқув курслари 12 кунлик 48 соатга мўлжалланган бўлиб, дастурлаштирилган дарслар давомида тингловчиларга ишбилармонлик ва тадбиркорлик нинг йўл-йўриқлари, иш юритишнинг инновацион усуллари ўргатилади. Шунингдек амалиёт дарслари ҳам мавжуд бўлиб, амалиёт дарсларида хотин-қизлар саноат корхоналарида бўлиб, тажрибали тадбиркорларнинг иш фаолияти билан танишадилар.
Машғулотларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизлар имтиёзли кредит олиш маҳсус сертификатлар билан тақдирланадилар.
Тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган бундай эътибор келгусида хотин-қизлар ўртасида бизнес яратиш йўлида дадил қадам ташлашга кенг имкон яратади.
09.08.2021
14:54