Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Хоразм вилоятида амалга ошириладиган тадбирларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоконференц шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Савдо-саноат палатаси Раиси, O`zLiDep Сиёсий Кенгаши аъзоси-А.Икрамов бошчилигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Хоразм вилоятида амалга ошириладиган тадбирларни ташкил этиш масалаларига бағишланган видеоконференция йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Б.Якубов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Рузметов, O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раиси И.Файзуллаев ва Партия аппарати масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши фаолияти ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.
10.08.2021
20:42