Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти”га тайергарлик борасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”га тайергарлик кўриш доирасида Бош вазир ўринбосари С.Умурзаков томонидан Фарғона вилоятида тадбиркорлар ҳамда вазирлик ва ташкилотлар маъсул раҳбарлари билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штабга юборилган масала ва таклифлар муҳокама қилинди. Мазкур мулоқотда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирок этиб ўз фикр ва таклифларини тақдим этди.
Шунингдек, Фаргона вилояти студиясидан Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Д.Хамраев ва Наманган вилояти студиясидан Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари У.Абдуллаевлар ҳам иштирок этди.
Мулоқотда тадбиркорларнинг Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича конструктив таклифларини атрофлича ўрганиб чиқиш ва индивудуал характерга эга бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ижросини таъминлаш каби масалалар борасида сўз борди.
Ҳар бир мурожаат ижроси батафсил ўрганилмоқда
11.08.2021
16:29