Тадбиркорларга гулчилик ва кўкатчилик соҳасини ривожлантиришда имтиёзлар берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-5209-сонли Қарори имзоланди.
Мазкур Қарорга кўра, республикада гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш ва тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди.
Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманларини ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.
Ушбу туманларда:
- тажриба тариқасида кластерлари ташкил қилинади;
- гулчилик билан шуғулланаётган тадбиркорларга 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга деҳқон хўжалигини юритиш мақсади учун ер участкаларини ижарага бериш тартибида ажратилади;
- “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағларнинг камида 10 фоизи гулчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун ажратилади;
- “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳар бирининг майдони 2 сотих бўлган 25 та “Гулчилик ўқув полигон”ларини ташкил этиш учун 0,5 гектар ер майдони электрон онлайн-аукцион ёки очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади;
- “Гулчилик ўқув полигон”ларида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва махсус сертификат олган ишсиз, эхтиёжманд оилаларга гул ва кўчат етиштиришни ривожлантириш мақсадида 6 сотихдан ер майдони электрон онлайн-аукцион ёки очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021-2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ доллардан кўпини ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларининг хомашё импорти учун сарфланган транспорт ҳаражатларининг 50 фоизи Экспортни раҳбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.
2023 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар, қаламчалар ва пархиши импортида божининг ноль ставкаси қўлланилади.
қишлоқ йўналишидаги олий таълим муассасаларида Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади;
Тошкент давлат аграр университетида Туркия Республикасининг Испарта амалий фанлар университетит билан ҳамкорликда Манзарали боғдорчилик ва гулчилик соҳасида кадрлар тайёрлашни қўшма таълим дастурлар асосида йўлга қўйилади.
Наманган, Самарканд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида гул ҳамда кўчатларнинг йирик улгуржи бозорлари ташкил этилади.
11.08.2021
16:57