Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши вакиллари бошчилигида конферентсия бўлиб ўтди
2021 йил 11 август куни “International Hotel Uzbekistan” меҳмонҳонасида Ўзбекистон-Россия ҳамда Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши вакиллари бошчилигида конференция бўлиб ўтди.
Тадбир "Ўзбекистон Республикасининг экологик муаммоларини ҳал қилишда синергия натижалари: давлат, жамоат ташкилотлари, бизнес” мавзусида ташкил этилди.
Мазкур конференцияда Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши раиси А.И.Икромов, Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Ф Дегтярев ҳамда ҳар икки мамлакатнинг мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб бугунги тадбир, Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда долзарблиги, шунингдек мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жараёнини такомиллаштириш, экологик вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилаётганини қайд этиб ўтди.
Шу билан бирга Республикамиз ҳудудидаги корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида узоқ муддатли мақсадларга эришиш учун инновацион технологик жараёнлардан фойдаланиш, экологик тоза технологиялар, саноат, хомашё турларини, тадқиқ этиш ва ривожлантиришга сармоя киритиш зарурлигиги таъкидланди.
Шундан сўнг тадбирни давом эттириш мақсадида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Ф.Дегтярев ва иштирокчи ташкилотлар вакиллари сўзга чиқишди ҳамда мавзу доирасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир давомида Россиянинг "Совплим" компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр бўлган Ўзбекистоннинг йирик саноат корхоналари, вазирликлар ва идоралари вакиллари томонидан мулоқотлар ташкил этилди.
Малумот учун: "СовПлйм" АЖ ишлаб чиқариш заводи 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, заводнинг ишлаб чиқариш қуввати (майдони 13700 м²) ўз ёпиқ технологик линиясида ойига 4000 дан ортиқ тайёр маҳсулотни (фанатлар, филтрлар, эгзоз мосламалари) ишлаб чиқариш имконини беради.
Қарийиб 30 йил мобайнида 40 мингдан ортиқ корхона “СовПлйм” томонидан ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналардан фойдаланади Газпром, “Rostec Coorparation”, Росатом ва Россия темир йўллари каби йирик корхоналар шулар жумласидан.
11.08.2021
17:33