Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистонга қорамол ва майда шоҳли молларни етказиб бериш орқали чорвачилик комплексларини ташкил этишга қизиқиш билдирган тадбикорларнинг таклифлари шакллантирилмоқда.
Шу муносабат билан Қозоғистондан чорва ва майда шоҳли молларни олиб кириш ва улар бўйича чорва копмлекслари яратишга қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорларнинг таклифларини (рус тилида) 2021 йил 16 август соат 14:00 қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
12.08.2021
11:23