Ўзбекистон делегациясининг Aнкарага ишчи ташрифи.
Жорий йилнинг 12 август куни Савдо-саноат палатасинг раис ўринбосари Ф. Усманов ва Туркия иқтисодиёт ва технология университети Тошкентдаги филиали ижрочи директори Д. Бегматова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Aнкарага (Туркия Республикаси) ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад университет филиали фаолиятини янада такомиллаштириш бўлди.
Мазкур ташриф чоғида Туркия Савдо-саноат биржалари палаталари уюшмаси ва Туркиянинг иқтисодиёт ва технология университети (TOBB) раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда филиалнинг моддий-техник таъминотини кучайтириш, хорижий профессор ўқитувчиларнинг ташрифларини ташкил этиш ва уларни филиал фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
13.08.2021
11:30