Тадбиркорлар муаммолари ўз ечимини топмоқда
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Оққўрғон туманида Тошкент вилояти ҳокими бошчилигида мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида турли тармоқларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 100 га яқин тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ва таклифларини тингланди. Хусусан, ер ажратиш, кредит, электр таъминоти, солиқ имтиёзлари каби 10 га яқин масалалар кўриб чиқилди.
Мавжуд муаммолар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди бошқармалар раҳбарлари, тижорат банклари ва солиқ органлари вакилларига аниқ вазифалар юклатилди.
Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди, ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.
13.08.2021
12:43