“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби” битирувчилари учун экскурсия ташкил этилди.
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби” Қашқадарё вилоят филиали билан ҳамкорликда қисқа муддатли ўқув курсларни тамомлаган хотин-қизларни келгусида ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун тадбиркорлик фаолиятларига керакли бўлган ускуна ва техникалар билан таништириш мақсадида Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси биносида ташкил этилган минитехнологиялар ярмаркаси ташкил этилди.
“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби” ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг турли қатламларини кичик бизнес ва тадбиркорликка ўқитиш ва уларни малакаларини ошириш билан шуғулланади. Олий мактаб ўқувчиларга тадбиркорликка оид назарий билимларни маъруза шаклида бериш, тингловчиларда тадбиркорлик бўйча аниқ тасаввур пайдо қилиш учун маҳорат дарсларини ўтиш ва уларни малакаларини ошириш борасида ишлар олиб боради.
Бугунги кунгача мактабни 300 дан ортиқ ўқувчилар тамомлади. Маҳорат дарсларини малакали тадбиркорлар мастер-класс тарзида ўтишади. Ҳозирги кунга қадар битирувчиларнинг қарийб 90% дан ортиғи тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.
Ташкил этилган мазкур кўргазмада ҳам ўқув курсини битирган хотин-қизларнинг тадбиркорликларини бошлашлари учун керакли ускуналарнинг ишлаш жараёнлари билан таништириш баробарида 5 нафар хотин-қизлар ускуна харид қилиш учун шартнома имзолашди.
13.08.2021
13:12