Чирчиқ шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Чирчиқ шаҳрида Тошкент вилояти прокурори, Чирчиқ шаҳар ҳокими, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, Бош вазир қабулхонаси шаҳар бўлинмаси бошлиғи, 4 та сектор раҳбарлари ҳамда масалага оид мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда турли соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ер ажратиш, кредит, электр таъминоти, кадастр, солиқ имтиёзлари каби 34 га яқин масалалар кўриб чиқилди.
Мавжуд муаммолар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.
Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тушунчалар берилди, ҳамда лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича амалий ёрдам берилишига келишилди.
13.08.2021
17:26