Тошкент вилоятида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча Чирчиқ шаҳрида Чирчиқ шаҳар прокурори Х.Бўриев бошчилигида Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Р.Нажимов, Бош вазир қабулхонаси шаҳар бўлинмаси бошлиғи М.Ёқубов ҳамда тегишли мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорлик субъектларининг турли соҳадаги хусусан, ер ажратиш, кредит, электр таъминоти, кадастр, солиқ имтиёзлари каби 15 га яқин масалалар кўриб чиқилди. 4та мурожаат жойида хал этилди. Ўрганиш ва қўшимча вақт талаб этадиган муаммолар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутассадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.
Бу каби учрашувлар Респулика бўйлаб амалга оширилмоқда.
16.08.2021
12:21