Чиноз туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Жорий йилнинг 14 август куни Чиноз туманида Тошкент вилояти ҳокими бошчилигида, вилоятнинг тўртта сектор раҳбарлари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, тижорат банклари ва солиқ органлари вакиллари иштирокида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда иштирок этган 26 нафар маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг турли соҳалардаги, хусусан, ер ажратиш, кредит, коммунал тармоқ, логистика масалалари ва солиқ имтиёзлари каби 32 га якин масалалари кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди.
Ечими вақт талаб қиладиган айрим мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
17.08.2021
12:14