Чирчиқ шаҳрида ёшлар онлайн тест синовидан ўтишди.
Хабарингиз бор, Республикамиз бўйлаб кенг миқиёсда “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили остида темир дафтарга киритилган ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш дастурлари давом этмоқда. Айни вақтга қадар мамлакатимизнинг деярли барча вилоятларида ўқитиш дастурларингинг бир неча босқичлари ўз ниҳоясига етказилиб, ёшларга махсус сертификатлар топширилган.
Хусусан, Чирчиқ шаҳрида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган “Тадбиркорлик асослари” ўқув курсининг 9-гуруҳини тамомлаган ёшлар онлайн тест синовидан ўтишди.
Тест жараёнида 22 нафар ёшлар иштирок этишди. Шундан 22 нафари яъни 100 % (юз фоиз) кўрсатгич билан тест синовидан муваффақиятли ўтиб, имтиёзли кредит олиш учун сертификатларни олиш имкониятини қўлга киритишди.
Мазкур сертификатларга асосан 33 млн сўмгача гаровсиз кредит олиш мумкин.
17.08.2021
14:17