Махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди
Олмазор туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ишсиз ёшларни тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни-кеча Савдо-саноат палатаси тумани бўлими томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларида мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Шунингдек, курс доирасида банк ҳодимлари ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари йиғилганларга мақбул бўлмоқда.
17.08.2021
14:24