Муборак туманида тадбиркорларнинг янги лойиҳалари ўрганилди
Қашқадарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари ва Муборак тумани ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар тадбиркорларнинг янги лойиҳалари билан танишди. Тумандаги тадбиркорлар ўз лойиҳалари билан масъулларни таништирди. Тақдимотда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи тумандаги бўш ер участкалари ва бўш турган бинолар юзасидан маълумот берди.
Тақдим этилган лойиҳаларни ишга тушириш орқали аҳоли бандлиги таъминланиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлар лойиҳаларига боғлиқ муаммолар юзасидан ҳам мурожаат қилишди.
18.08.2021
11:17