Кеча Ўзбекистон Савдо -саноат палатаси раиси А.Икрамов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг вақтинчалик ишончли вакили Брис Рокфей билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакатнинг инвестиция ва савдо соҳаларида келгуси йиллардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, Франция ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи масалалари муҳокама қилинди.
18.08.2021
17:14