Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш жараёнлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида, раис ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда ҳудудий тузилмалар раҳбарлари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг яқин кунларда тадбиркорлар билан ўтказадиган очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ўз маърузаларида ташкил этилган штаб фаолияти, келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бердилар.
19.08.2021
09:44