Ёшлар учун махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди
Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мирзо-Улуғбек туман ҳокимлиги ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Мирзо-Улуғбек туман бўлинмаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ушбу лойиҳа асосида ёшлар учун мутахассисларнинг маҳорат сабоқлари билан бирга кредит, суғурта, божхона, солиқ ва бошқа мавзуларидаги дарслари ҳам ташкил этилган.
19.08.2021
09:58