Сирдарё вилояти Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 10 август куни Боёвут туманининг Истиқлол махалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси бошчилигида, туманнинг тўртта сектор раҳбарлари, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ва солиқ органлари вакиллари иштирокида махаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган учрашувда 50 нафар махаллий аҳоли хамда 30 нафар тадбиркорлик субъектларининг турли соҳалардаги, жумладан комунал тармоқ, ер ажратилиши, кредит олишда дуч келинаётган муаммолар ва солиқ имтиёзлари каби 50 га яқин муаммолари кўриб чиқилди. Аҳоли ва тадбиркорлар томонидан берилган муаммоларнинг кўп қисми учрашув давомида ижобий хал этилди.
Тегишлилиги бўйича ечими ўрганишлар ва вақт талаб қилинадиган мурожаатларнинг ижроси бўйича маъсул мутасаддиларга аниқ вазифлар юклатилди.
19.08.2021
13:37