Қашқадарё вилоятида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Касбида “Андижон тажрибаси”ни татбиқ этиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.
"Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган " оғир" маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида Касби туманидаги 3 та маҳаллада (Дўстлик, Комилон, Юксалиш) “Андижон тажрибаси” асосида бройлер боқишни йўлга қўйиш масаласида муҳокама учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Касби туманидаги 3 та маҳаллада (Дўстлик, Комилон, Юксалиш) “Андижон тажрибаси” асосида бройлер ва "Африка лаққаси" боқиш эксперимент қилинади. Тақдимотда айтилишича, ишсиз бўлган фуқароларни ўз-ўзини бандлигини таъминлаши учун "оғир" маҳаллалардан танлаб олинган 120 нафар фуқарога бройлер жўжалари берилади.
Таъминотчи томонидан боқиб берувчига жўжаларнинг озиқ-овқати, эмланиши таъминланади. Боқиб тайёрланган бройлер ва интенсив балиқларни таъминотчи тадбиркорнинг ўзи сотиб олади. Шунингдек, эксперимент натижасига қараб, қайта ишлаш механизмлари ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
23.08.2021
10:57