Россиянинг йирик электротехника жиҳозлари ишлаб чиқарувчи компанияси билан учрашув бўлиб ўтди
2021 йил 23 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россиянинг йирик электротехника концернларидан бири “Русэлпром” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усманов, “Русэлпром” МЧЖ директори ўринбосари А.Федчишин ва “Русэлпром” МЧЖнинг Ўзбекистондаги вакили А.Абриев билан мулоқот ўтказилди.
Учрашув давомида А.Федчишин “Русэлпром” МЧЖ фаолияти ва бугунги кунда амалга оширилаётган лойиҳалари билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, республикамизда қўшма корхона ташкил этиш, саноатнинг турли тармоқлари учун электродвигатель ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, қўшни давлатларга маҳсулотлар экспортини йўлган қўйиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, ушбу лойиҳани амалга ошириш ва электродвигателлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда Савдо-саноат палатаси билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг муҳокама этилган йўналишлари доирасида фаол мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
23.08.2021
17:39