Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан амалий ишларга қўл урилмоқда.
Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё вилояти Боёвут туманининг мажлислар залида Вилоят хокимлиги ва туманнинг тўртта сектор рахбарлари бошчилигида, Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, тижорат банклари хамда Иқтисодий комплекс ходилари иштирокида Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан ишчи гурух ташкил этилди.
Маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантаришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оўириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПҚ-6244-сонли “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда саноат корхоналарини ривожлантиришга алоҳида урғу берилган.
Бундан ташқари жорий йилнинг 3 август куни Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 6 ой якуни ва 9 ойда кутилаётган натижаларга бағишланган видео селекторида берилган топшириқларга асосан саноат кўрсатгичлар хажмини 40% га ошириш топшириғи берилган.
Мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда Президент селекторида берилган топшириқларга асосан вилоят маҳаллий саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи томонидан Боёвут туманидаги барча саноат корхоналарининг статистика ва солиқ органларида мавжуд бўлган маълумотлари асосида таҳлил қилинди ва жойига чиқиб ўрганилди.
24.08.2021
12:41