"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди
Сергели туманида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни-кеча Савдо-саноат палатаси томонидан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун тадбиркорлик ва бизнесни очиш ҳамда ривожлантириш бўйича махсус ўқув курсларининг навбатдаги босқичи бошланди.
Ҳозирда 20 нафар ёш бўлажак тадбиркорлар махсус ўқув курсларига мунтазам фаол иштирок этишмоқда.
Сергели туман Ёшлар ишлар агентлиги рахбари Маликов. Х “Бизнесга кириш йўллари. Қандай қилиб тадбиркор бўлиш мумкин” мавзусида ёшларга дарс ўтди.
Шунингдек, курс доирасида банк ҳодимлари ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.
Ўқув курслардан кўзланган асосий мақсад, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка жалб этиш ва уларни келажакдаги тадбиркорлик фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни оширишдан иборат.
24.08.2021
14:12