Қашқадарё вилоятида Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
Чироқчи туманида «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режалар ишлаб чиқилиб, унинг ижросига эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, туманнинг 1-сектор ҳудудида «Ёшлар дафтари» бўйича ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 15 минг 752 нафар ёш иштирокида сўровнома ўтказилди. Мазкур дафтарга муқим иш жойига эга бўлмаган 1 минг 412 нафар йигит-қиз киритилган.
Ҳозирга қадар банд бўлмаган 755 нафар ёшга 322.5 гектар ер майдонлари деҳқончилик қилиш учун ажратилди.
34 нафари касб-ҳунарга, 148 нафари эса тадбиркорлик йўналишида ўқитилиб сертификат олди, 257 нафар йигит-қиз эса иш билан таъминланди. 167 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди, 15 нафар тиббий хизматга эҳтиёжи бор ёшларга тиббий ёрдам ва дори дармонлар берилди, 6 нафар ёшларни бир ойлик сафарбарлик чақируви шартнома пуллари тўлаб берилди.
1-сектор штаби ҳовлисида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Кўкдала» ва «Утамайли» маҳалласида яшовчи ёшлар дафтарига киритилган ёшларга асбоб-ускуналар топширилди.
24.08.2021
15:18