Гулистон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳудудлардаги фермерлар билан учрашди
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳиятга эга. Шу боис, кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар қабул қилинди. Мақсад битта – иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Экин майдонларини оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудлаштириш сиёсати, кластер тизимини жорий этиш, замонавий иссиқхона хўжаликларини яратиш, сабзавот экинларини такрорий кузги экиш, томорқа хўжалиги амалиётини кенгайтириш нафақат ҳосилдорликни, балки қишлоқда аҳоли турмуш даражасини сезиларли даражада ошириш имконини берди.
Туман ҳокими С.Бегимқулов ва сектор раҳбарлари билан жойларда худудлардаги фермерлар билан учрашди.
Тумандаги соҳа вакиллари билан учрашув самимий руҳда кечди.
Туман ҳокими барча ишларда биринчи галда тартиб интизом, халоллик ва поклик билан халқимиз фаравонлиги учун елкама-елка туриб, тенгма-тенг меҳнат қилинишини таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, С.Бегимқулов ҳудуд раҳбарлари ва фермерлардан ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, ўзгача дала маданиятини шакллантириш борасидаги ташаббусларни кутиб қолишини таъкидлади.
25.08.2021
09:14