“Aндижон тажрибаси”ни татбиқ этиш бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда
Китоб туманида “Aндижон тажрибаси”ни татбиқ этиш борасида аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17-18 июнь кунлари Aндижон вилоятига ташрифлари давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда маҳаллабай ишлаш тизимининг “Aндижон тажрибаси”ни жорий қилиш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан 24 август куни Китоб туманидаги “Ҳожи” МФЙ да Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман ҳокими маҳалла аҳли билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида қишлоқ аҳолисининг тадбиркорлик орқали ўз-ўзини банд қилиш ва шу тариқа уларнинг харид қувватини ошириш юзасидан бир қатор тавсиялар бериб ўтилди.
Раҳбарлар мазкур маҳаллада қуёнчилик соҳаси билан шуғулланаётган фуқаро хонадонига ҳам ташриф буюришди.
Суҳбат давомида тадбиркорнинг ўз фаолиятини кенгайтириш учун ер майдони зарурлиги маълум қилинди. Унга мазкур жараёнлар онлайн тарзда аукцион савдолари орқали амалга оширилиши тушунтирилди.
25.08.2021
09:27