Чироқчи туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Давлат раҳбарининг Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида Чироқчи тумани ҳокими 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқароларининг мурожаатларини тинглади.
Қабулда 35 нафар фуқаролар саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой билан таъминлаш, кредит ва таълим масалаларида билдирган муаммолари тингланиб, уларга ижобий ечим изланди.
Қабул давомида 29 нафар фуқароларнинг муммолари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 6 нафар фуқаронинг мурожаати тегишлилиги бўйича масъул шахсларга ўрганиш учун юклатилди. Аҳоли марожаатларини ўрганишдан кўзланган асосий мақсад одамларнинг муаммосига ечим топиш, уларга яқиндан ёрдам беришдир.
25.08.2021
09:36