Нуробод туманида фуқаролар қабули ўтказилди
Давлат раҳбарининг Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан ўтказган видеоселектордаги топшириқлари ижросини туманда таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 август куни Нуробод туманидаги Маҳалла марказида туман ҳокими бошчилигида навбатдаги тадбиркорлар ва фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 30 га яқин мурожаатлар тингланиб, тушган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
25.08.2021
09:44