Қашқадарёда нодавлат ўқув маркази ўз иш фаолиятини бошлади
Бугунги кунда ёшлар билан тизимли ишлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш орқали ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш борасида Ғузор туманида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ғузор туманида “SUNBULA” касб-ҳунар ўқув маркази иш фаолиятини бошлади.
Марказ очилишида туман ҳокими иштирок этди ва ёшларга керакли тавсияларни берди.
Марказ раҳбари Дилафруз Мухаммадиеванинг таъкидлашича, яқинда мухтарам Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан “SUNBULA LUXE TOURIZM” масъулияти чекланган жамияти шаклида ёшлар ва хотин–қизларни тадбиркорлик ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган.
Хозирги кунда, “SUNBULA” касб-ҳунар ўқув марказида 20 нафар ёшлар ва хотин-кизлар уй ҳамширалиги йўналиши бўйича сертификатни қўлга киритган.
25.08.2021
09:59