Тадбиркор фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.
Давлат раҳбари томонидан яқинда бўлиб ўтган учрашув чоғида тадбиркор ҳамда ишбилармонларга алоҳида рағбат ва эътибор кўрсатиш юзасидан жойларда раҳбарларга алоҳида вазифалар белгилаб берган эди.
Миробод туман ҳокимлиги томонидан бу йўналишда ҳаракатлар бошланган. Жумладан, Савдо саноат палатасининг туман бўлими томонидан кўпчиликнинг эътиборини тортган соҳа - қўёнчилик билан шуғулланаётган тадбиркорнинг фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.
Тошкент шаҳар Миробод тумани Эски отчопар махалласида яшовчи Мамажанов Хасан қуёнчилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор ўз фаолиятини бир жуфт қуён билан бошлагани, йиллар давомида ушбу сохадаги тажрибаси ўсиши натижасида қуёнларнинг турини бир нечтага кўпайтиргани, уларнинг аксарияти чет элдан келтирилгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Хозирги кунда ушбу соҳадаги билим ва тажрибаларини тадбиркор ўз ижтимоий тармоқларида обуначилар билан бўлишади. Сухбат доирасида тадбиркор бир нечта наслдор қуёнлар хақида қисқача маълумот берди. Масалан: “Сатин” наслига мансуб қуён Европа мамлакатларидан келтирилган бўлиб, бир йилда тўрт марта тўртадан насл олиниб асосан тери ва гўшт махсулотлари йўналишларида парваришланади.
Мамажанов Хасан келажакда қуёнчилик йўналишини ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон қуёнчилари” клубини очишни мақсад қилган. Ушбу режаларини амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси Миробод туман бўлими амалий ёрдам бериши таъкидланди.
25.08.2021
16:41