Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан янги корхоналар ташкил этилмоқда
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» муносабати билан Қарши шаҳрида тадбиркорлар томонидан 2 та янги корхона ташкил этилиш арафасида.
Қарши шаҳар ҳокими ташкил этилаётган «Гунгон» маҳалласи ҳудудида жойлашган “Uz Shoes”МЧЖ томонидан ташкил этилаётган поябзал ишлаб чиқариш қўшма корхонаси ва “ Safe Collektion” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган аёлар ва эркаклар ҳамда болалар кийимларни ишлаб чиқарувчи янги корхоналар билан танишиб чиқди.
Ҳозирда тадбиркорлар корхонанинг очилиш маросимига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шаҳар ҳокими тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириб муаммо ва камчиликлар борасида амалий ёрдам беришни билдирди.
Ушбу корхоналар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида очилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
26.08.2021
14:36