Чироқчи туманида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
Чироқчи туманида боғдорчилик ва узумчилик тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Жорий йилинг 25 август куни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари туманнинг 3-сектор ҳудуди Олмазор маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
Олмазор туманида уюштирилган ташриф давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳам бевосита иштирок этди. Вилоят ҳокими ўринбосарининг маҳалла аҳолиси билан бўлган учрашувида аҳоли ўртасида томорқачилик маданиятини янада юксалтириш ва маҳаллада узум этиштириш учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳақида сўз юритилди.
Маҳаллий аҳолининг боғ яратиш ва парваришлаш бўйича етарли билим ва тажрибага эга эканлиги маҳаллада узумчиликни ривожлантириш учун асосий омиллардан биридир.
Ишчи гуруҳи томонидан маҳалладаги аҳоли хонадонларида ўтказилган сўровномалар натижасида 200 нафар аҳоли вакиллари хонадонлари ва томорқаларида узумчиликка ихтисослашган боғзорлар яратиш истагини билдиришган.
26.08.2021
14:45