“Dainty Textile” корхонаси фаолияти йўлга қўйилди
Чирчиқ шаҳрида 2-секторда жойлашган кичик саноат зонасида тўқилган ва трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Dainty Textile” МЧЖ лойиҳаси ишга туширилди.
Ушбу лойиҳа ҳудудий инвестиция дастурига киритилган бўлиб, умумий қиймати 3 миллиард 767 миллион сўмни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштиришда 1 миллиард 167 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан, қолган 2 миллиард 600 миллион сўм маблағлар Ипотека банк АТИБ Чирчиқ шаҳар филиали ресурслари ҳисобидан молиялаштирилди.
Мазкур лойиҳани ишга тушириш орқали 30 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди.
Лойиҳадан йилига 8 минг дона қиймати 1 миллиард 260 миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда бюджетга қўшимча 70 миллион сўм маблағни тушириш кўзда тутилган.
26.08.2021
15:42