Бутунжахон хунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 26 август санасида Бутунжахон хунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишдаги асосий масалалардан бири Бутунжахон хунармандлар кенгашига 2022-2024 йилларда Президентлик қилиш учун Осиё ва Тинч океани минтақасидан номзодларни илгари суриш бўлди. Ундан ташқари ҳунармандларга тақдим этиладиган ҳалқаро сифат сертификатини жорий этиш бўйича янги муддатларни белгилаш ва шу каби ташкилий масалалар ҳам муҳокама этилди.
Тадбир давомида бутунжахон хунармандлар кенгашининг Осиё ва Тинч океани минтақаси Президенти А.Икрамов Бутунжахон хунармандлар кенгашининг Президентлигига номзод сифатида Осиё ва Тинч океани минтақасидан келиб тушган 3 та номзод:
Энрик Онг (Малайзия), Саад ал-Каддуми (Қувайт) ҳамда Пуя Махмудиан (Эрон) билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Шу билан бир қаторда, ҳунармандчилик масалаларида хозирги пайтда пандемия ва бошқа баъзи бир сиёсий масалалар сабабли мамлакатларда ҳунармандлар томонидан аъзолик бадали тўлана олмаётганлиги сабабли, Бутунжахон хунармандлар кенгаши Осиё ва Тинч океани минтақасининг аъзо ташкилотлари 2020-2021 йиллардаги аъзолик бадалларини вақтинчалик тўламаслик бўйича қилган мурожаатлари ҳам тўлиқ қаноатлантирилди.
Юқорида кўрсатилган масалалар юзасидан ташкилот аъзоларининг муносабатини ўрганиш мақсадида 2021 йилнинг 26-октябрда ташкилотнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеясини ўтказиш масаласи келишиб олинди.
26.08.2021
19:14