Очиқ мулоқотлар давом этмоқда
Қибрай туман ҳокими ва туман прокурори бошчилигида туман хокими ўринбосарлари, туман тижорат банклари ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар билан навбатдаги "Очиқ мулоқот" бўлиб ўтди.
Қибрай туманида ўтказилган навбатдаги Очиқ мулоқотда Мутасаддилар томонидан 30 га яқин тадбиркорларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
27.08.2021
11:34