Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестацияда комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.
Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтган ҳафтада “Ўзйўлинспекция” ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
Мазкур аттестацияларда назорат қилувчи органларнинг 18 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 14 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 4 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.
Эслатма: Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда тадбиркор манфаатида қатнашиш ва жараённи мониторинг қилиб бориш мақсадида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари вакилларини таклиф этиши мумкин.
27.08.2021
15:40