“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ташкил этилди.
Пойтаҳтимизнинг кўркам “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган кўрик танловда турли йўналишларда фаолият юритувчи бир гуруҳ аёл тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Кўрик танловнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасмиов ҳам иштирок этиб, ҳозирги кунда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг эркин тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек И.Жасимов кўрик танловнинг кўргазма бўлимига ҳам ташриф буюриб, у ерда аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати билан танишди. Шу билан бирга иштирокчилар билан ҳам самимий суҳбатлашилди.
28.08.2021
13:42